Спорт | 11:01 / 19.08.2016
5899
2 дақиқада ўқилади

Бразилия ҳукумати америкалик сузувчилардан 2 нафарини сўроқдан кейин қўйиб юборди

АҚШ терма жамоаси аъзолари бўлган сузувчилар Гуннар Бенц ҳамда Жек Конгерга Бразилияни тарк этишга рухсат берилди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар берган.

Бундан олдинроқ, бу икки сузувчи Рио-де-Жанейродаги аэропортда АҚШга учаётган самолётдан тушириб қолинганди. Улар Рио-2016 олимпиадаси давомида содир этилган талончилик ҳодисаси бўйича сўроқ қилинган.

Америкалик спортчиларнинг адвокати Сержи Риера ўз мижозлари аэропортга йўл олгани ҳақида айтган.

Бундан олдинроқ Бразилия ҳукумати яна икки америкалик сузувчи - Райан Лохте ва Жеймс Фейгенга полицияга ёлғон кўрсатма бериш бўйича  айблов қўйиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Аввалроқ Олимпиадада сузувчилар Лохте, Гуннар Бентц, Жек Конгер ва Фейген Олимпия қишлоғига йўлда ўзларини ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари деб таништирган бир гуруҳ одамлар томонидан тунаб кетилганлари ҳақида маълумот беришган. Воқеадан кейин атлетлар уларни қурол билан қўрқитиб тунаганларини маълум қилишган.

Бу кўрсатмалардан кейин маҳаллий полиция тергов бошлаган ва унинг якунига кўра америкалик спортчиларнинг кўрсатмаларига етарлича исботлар аниқламаган.

Мавзуга оид