Жамият | 18:41 / 19.09.2016
4757
1 дақиқада ўқилади

Хитойда пандаларга бағишланган илк халқаро кўргазма очилди

Хитойда пандалар мавзусига бағишланган илк бутунжаҳон бадиий кўргазмаси очилди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» газетаси хабар берган.

Экспонатлар Ченду шаҳридаги музейнинг янги павильонига жойлаштирилган. Кўргазмага кириш бепул.

Кўргазмада Хитой, Франция, Германия, Россия ва Испания вакиллари бўлган таниқли рассомларнинг ишлари жой олган. Экспонатлар қаторида пандалар мавзусидаги фотосуратлар, суратлар, ҳайкалларни кўриш мумкин.

Катта пандалар Хитойда катта шуҳрат қозонган. Бундан олдинроқ, ушбу турдаги жониворлар 1990 йилдан буён илк марта "йўқолиш хавфи"дан холи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид