Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХХР THAAD тизимларини Корея яриморолига жойлаштирмасликка чақирмоқда
Хитой раҳбарияти АҚШ ва Жанубий Кореяни минтақа мамлакатларининг Американинг THAAD РҚМ тизимлари хусусида билдираётган хавотирларини жиддий қабул қилишга ва уни жойлаштириш фикридан қайтишга чақирмоқда. ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан шундай баёнот берган.
Унинг қайд этишича, Корея Республикасида жойлаштирилиши режалаштирилаётган THAAD РҚМ тизими яриморолнинг ядро қуролидан холи бўлишига, у ерда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга ёрдам бермайди. Бундан ташқари, Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, THAAD тизимини жойлаштириш минтақа мамлакатларининг стратегик манфаатларига зиддир.
"Хитой жиддий равишда бунга қарши бўлгани боис мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва минтақавий стратегик мувозанатни сақлаш учун зарурий чоралар кўради", — деб қўшимча қилган Гэн Шуан.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025