Жаҳон | 08:07 / 06.10.2016
16865
1 дақиқада ўқилади

"Мэттью" тўфонининг сунъий йўлдошдан олинган суратида мудҳиш тасвир пайдо бўлди

Фото: twitter.

"Мэттью" тўфонининг АҚШ телевидениесида эрталабки об-ҳаво маълумотларида кўрсатилган сунъий йўлдошдан олинган суратида кутилмаган ва қўрқувга солувчи тасвир кўринди. Суратда илжайиб турган одам бош суягини кўриш мумкин бўлган. Ушбу тасвирни бошловчи Мэтт Девитт твиттерда чоп этди.

Ҳозирда тўфон Багам ороллари томон йўналган. Тўфон Гаити, Куба ва Доминикан Республикаси устидан ўтиб бўлди. Тўфоннинг кучи сўниб бормоқда, ҳозирда у 5-тоифадаги тўфондан 3-тоифадагига туширилган.

Охирги маълумотларга кўра, табиий офат камида 25 кишининг умрига зомин бўлди.

Тўфон 2007 йилдан бери Атлантика океанида юз берган энг кучли тўфон бўлди. Ҳозирда у Багам оролларидан чамаси 185 км лар узоқликда бўлиб, 6 октябрь кундузи Флорида штати ёнидан ўтиши кутилмоқда. Тўфоннинг ичидаги шамол тезлиги ҳозирда 185 км/соатни ташкил қилмоқда.  

 

Мавзуга оид