Жаҳон | 08:53 / 11.10.2016
5122
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби ўлим жазосига қарши чиқди

Фото: © РИА

БМТ бош котиби Пан Ги Мун 10 октябрда террорчилик билан боғлиқ жазолар учун 65 та давлатда амалда қолаётган ўлим жазоси амалиётига қарши чиқди.

"21 асрда ўлим жазосига ўрин йўқ. Тўла ҳуқуқли ва самарали аксилтеррорчилик чоралари хавфсизлик соҳасидаги барча операциялар каби инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва қонун устуворлигига асосланиши керак", дейилди БМТ бош котибининг Ўлим жазосига қарши бутунжаҳон кунига бағишланган баёнотида.     

Пан Ги Мун террорчилик учун судланганлар аксарият ҳолларда ҳарбийлар ва махсус судлар томонидан ўтказиладиган адолатсиз ва шошқалоқ тафтишлардан сўнг қатл қилинишга маҳкум қилинишларини таъкидлаб ўтди. 

Унинг айтишича, террорчиларни қатл қилиш уларнинг издошлари томонидан ташвиқот мақсадларида ишлатилади. Пан Ги Мун террорчиликка қарши қатл қилиш ёрдамида курашиш мумкин деб ҳисобловчи одамларнинг бу фикрларини қўллаб-қувватламаслигини айтди.

БМТ бош котиби барчани исталган вазият ва жойда қатл этишни камайтириш бўйича ишларни давом эттиришга чақирди.

 

Мавзуга оид