Фан-техника | 21:01 / 14.10.2016
8191
1 дақиқада ўқилади

Электрда ишловчи Chevrolet Corvette 750 минг долларга баҳоланди

Фото:motor.ru

АҚШнинг Genovation Cars компанияси охирги авлоддаги Chevrolet Corvette купеси негизида қурилган электр суперкарга буюртмалар ола бошлади. Genovation Extreme Electric (GXE) деб ном олган электрокарнинг нархи 750 минг долларни ташкил қилди. Бу ҳақда motor.ru хабар бермоқда.   

Янги машинанинг куч қурилмаси иккита электр двигателдан ташкил топиб, улар умумий ҳисобда 660 от кучига беради. Двигателлар 210 км йўл босишга етадиган аккумуляторлар блокидан қувват олади.

Машина яратувчиларининг айтишича, улар ўқлар бўйича оғирликнинг мукаммал тақсимланишига, яъни 50:50 га эришганлар.

Хаммаси бўлиб бундай машинадан 75 та чиқарилади. Компания ишлаб чиқарилиши 2019 йилда бошланадиган бу машина учун ҳозирданоқ буюртмалар олишни бошлаб юборди. Машинага олдиндан тўланадиган ҳақ 250 минг долларни ташкил қилади. 

Мавзуга оид