Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонга жавоб ташрифи билан боради
Жорий йилнинг 26 октябри куни Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Республикасига ташрифни амалга оширади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати сайтида маълум қилинган.
Ташрифнинг асосий мақсади – ўзаро қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳисобланади.
1 октябрь бошида Мухамметкали Абулгазиев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси Ўзбекистон томони таклифи билан Андижон вилоятига ташриф буюрган ҳамда қирғиз-ўзбек муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларда иштирок этган эди.
Ўзбекистон делегацияси чегарага яқин бўлган Ўш вилоятига ташриф буюриб, шаҳар марказида бўлиб ўтадиган маданий-байрам тадбирларида иштирок этади ва Қирғизистон халқлар ассамблеяси вакиллари билан учрашади.
Шунингдек, Бобур номидаги ўзбек драма театрида меҳмонларга “Семетей — Манас ўғли” номли театрлаштирилган постановкаси намойиш этилади.
Шундан кейин Ўзбекистон делегацияси шаҳар марказидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намойишида ва Ўш Давлат университетининг “Ак Бурра” кампусида бўлиб, Тиббиёт факультети талабалари билан учрашишади.
Ташриф якунида Ўзбекистон вакиллари “Сулайман-Тоо” тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюришиб, икки томонлама ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжатлар имзолашади.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради
21:54 / 03.03.2025
Гуржистон бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
12:12 / 09.05.2024
Мўғулистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади
11:12 / 05.04.2024