Фан-техника | 23:22 / 25.10.2016
12347
1 дақиқада ўқилади

Дунёда биринчи чипга ўрнатилган юрак пайдо бўлди

Фото: ndtv.com

Гарвард университети тадқиқотчилари 3D-принтер ёрдамида биринчи чипга ўрнатилган юрак яратишди. Бу қурилма ҳайвонлардан олинган тирик тўқималардан фойдаланмаган ҳолда тажрибалар ўтказишга имкон беради. Иш натижалари Nature Materials журналида чоп этилган. Унинг видеоси университетнинг YouTube-каналида жойлаштирилган.

Босма аъзо юрак тўқимаси структураси ва функцияларини қайтариш учун ярим шаффоф қайишқоқ полимер материалдан тайёрланган. Лойиҳа учун 6 та рангдаги махсус сиёҳлар яратилган, улар ёрдамида сунъий юракка микроскопик датчиклар ўрнатиш мумкин. Датчиклар чипга турли дори воситалари таъсир қилганда унинг уришини қайд қила олади. 

Мавзуга оид