Фан-техника | 12:19 / 27.10.2016
7249
2 дақиқада ўқилади

Microsoft янги Windows версияни намойиш этди

Фото: “Hi-Tech.Mail.ru”

Microsoft компанияси қўшимча ва  виртуаль реалликда 3D объектларни кўтара оладиган янги Windows 10 Creators Update версиясини тақдим этди, шунингдек, ҳамкор компаниялар томонидан чиқарилган VR- ва AR-шлемларни ҳам намойиш этилган

Microsoft 3D имкониятни барча учун яратишга киришди. Операцион тизимда ҳажмли объектлар — Paint 3D билан ишлаш учун ички график муҳаррирлиги пайдо бўлди. Бу тақдимотдан аввал маълум қилинган эди. Буни 3Dда ишлаш имкониятига эга мукаммаллаштирилган Paint деса ҳам бўлади.

Энди дастурда объектларни нафақат тепага-пастга ёки ўнгга-чапга қимирлатган ҳолда балки учинчи ўқ (чуқурлик) бўйлаб ҳаракатлантирган ҳолда уч ўлчовли манзарани яратиш мумкин. Янги ускуналар ёрдамида катта каталог ичидан ёки ўз суратларингиздан қўшган ҳолда тайёр 3D-объектлардан фойдаланиб, сурат яратиш мумкин. Шунингдек, смартфон орқали барча томондан олган ҳолда реал объектларни муҳрлаш учун янги имконият пайдо бўлди.

Бошқа реаллик
График муҳаррирлик билан Windows 10да 3D имконияти тугамайди.  Ҳажмли моделлар Microsoft Office ва браузер Edge офис пакети ичига киради. HoloLens С гарнитураси билан 3D объектлардан қўшимча шлемлар билан бирга қўшимча ва виртуаль реалликда ишлатиш мумкин. Масалан, Microsoft сотиб олишдан олдин уйнинг интерьерига интернет-дўкондан мебелларни синаб кўришни таклиф қилади.

Microsoft бир вақтнинг ўзида қўшимча ва виртуал реаллик гарнитураларини  ҳам намойиш этди. Уларни HP, Dell, Lenovo, ASUS ва Acer ишлаб чиқаради. Нархи эса 300 доллардан бошланади.

Янги имкониятлар
Энди вазифалар панелида тезкор контактлар пайдо бўлади. Шу тариқа, муҳим инсонлар билан тезда боғланиш ва улар билан шунчаки тугмани босган ҳолда ҳужжатлар ва иловаларни бўлишиш мумкин.

Мавзуга оид