Жаҳон | 18:42 / 04.11.2016
7006
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири мухолиф депутатларнинг қўлга олинишига изоҳ берди

Фото: Depo Photos

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим изоҳ бердики, мухолифатдаги Халқлар демократияси партиясининг курдпараст депутатлари жиноий иш бўйича кўрсатма беришдан бўйин товлагани учун ҳибс қилинган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, кимки терроризмнинг ёнини олса, у ўз ҳаракати учун жавоб бермоғи лозим бўлади.

Бу вақтда суд қўлга олинганларнинг бир нечасини терроризмга алоқадорлиги учун ҳибсга олишга кўрсатма берган.

Туркияда Халқлар демократияси партияси аъзоси бўлган 9 депутат қўлга олинди. Улар орасида Зиё Пир, Гулсар Йилдирим ва Халқлар демократияси партияси ҳамраиси ўринбосари Сирри Сурайё Ондер ҳам бор.  

Шундан сўнг Германия ТИВга ушбу ҳолат юзасидан туркияликлар элчиси изоҳ бериш учун чақирилганди.

Мавзуга оид