Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШни Суриядаги курдларга қурол етказиб беришни кўпайтиришда айблади
АҚШ Сурия курдлари мудофаа кучларига (YPG) қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини оширган. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди.
Туркия ва АҚШ муносабатлари турклар расмий Вашингтонни Сурия курдлари мудофаа кучларини қўллаб-қувватлашда айблаши ортидан таранглашмоқда. Туркия Сурия шимолидаги курдлар ташкилотини террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди. Ўз навбатида АҚШ бу кучларни ИШИДга қарши курашда қўллашини иддао қилади.
«Бундай баҳонанинг ўзи жиноят. Сурияда ИШИД хавфи йўқ қилинган, АҚШ ва террорчилар (YPG) ҳамкорлигига сабаб қолмаган. Вашингтоннинг террорчилар билан ҳамкорлигини давом эттиришини қандай тушуниш керак? Нега АҚШ уларга янада кўпроқ қурол етказиб бермоқда?», дея вазирнинг сўзларини келтирган Anadolu агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, «YPG террорчилари ташқаридан ёрдам келишига умид қилишидан фойда йўқ, уларнинг яксон этилиши дамлари яқин».
Мавзуга оид
20:37 / 30.05.2021
Турк мафиози жонли бомбами: у YouTube’да эълон қилган шов-шувли видеоларда нималар ҳақида сўз боради?
17:00 / 23.06.2019
Истанбул мэрлиги учун такрорий сайловлар бўлиб ўтмоқда. Эрдўғаннинг сиёсий келажаги натижаларга боғлиқ
14:50 / 05.07.2018
Туркияда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинади
17:10 / 21.01.2018