Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда экспорт ҳажми 1 йил олдингига нисбатан 7,3 фоизга камайди
Шу йилнинг октябрь ойида Хитойда экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизга қисқарган. Импорт ҳажми эса 1,4 фоизга камайган. Бу ҳақда Хитой бош божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар кутилганидан кўра ёмонроқ. Октябрь ойида ташқи савдо сальдоси 49,6 млрд АҚШ долларига тенг бўлди, таҳлилчилар эса бу миқдор 51,7 млрд долларга тенг бўлишини кутишганди.
Сентябрь ойида импорт 1,9 фоизга пасайган, октябрда 1,4 фоиз. Прогнозга кўра, бу миқдор 1 фоизни ташкил этиши кутилганди.
Октябрь ойида Хитойда ЯИМ ўсиши учинчи чоракда 6,7 фоизлик даражада сақланиб қолгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025