ОАВ: Россия ва Хитой сунъий йўлдошлар "қотилини" яратмоқда
Россия ва Хитой душман сунъий йўлдошларини йўқ қилиб юборишга қодир қурол яратиш устида биргаликда ишламоқда, деб хабар бермоқда The National Interest.
Хабарда айтилишича, Россия ва Хитойда ер, ҳаво ва орбитада жойлашадиган сунъий йўлдошларга қарши тизимлар яратилмоқда. Гап йўлдошларни йўқ қилувчи тизимлар ва радиоэлектрон кураш воситалари ҳақида кетмоқда.
"2013 йил майида Хитой катта баландликка тадқиқот ракетасини учирди, бу ракета ер атрофидаги орбитага етиб, геостационар орбитада йўлдошларга ҳужум қилиш воситаларини намойиш қилди", деб ёзмоқда The National Interest.
Нашрда алоҳида таъкидланишича, АҚШнинг 2010 йилда қабул қилинган коинот дастурида бундай воситаларни яратиш кўзда тутилмаган. Бу эса "коинот Пёрл-Харбори" деб аталувчи вазиятга олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024