Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги хонадонлардан бирида босқинчилик қилган ўғрилар қўлга олинди
Уйига ниқобли шахслар кириб, пулларини олиб кетган Муяссар исмли аёл Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ раҳбариятига мурожаат этди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда
Ташкилот тергов-тезкор гуруҳи билан бирга етиб келиб, суриштирув ишларини олиб борди. Жабрланувчиларнинг ҳар бир кўрсатмаси, гап сўзи таҳлил этилди.
Туман ИИБ ходимлари тезкор ҳаракат қилиб, суриштирув-қидирув ишларини олиб бордилар. Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚ ва ТҚКБ тезкор вакиллари ҳам ёрдамга келди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида босқинчиларнинг бири шаҳардаги темир йўл бекатида, иккинчиси уйида беркиниб ётганида қўлга олинди. Учинчиси шаҳардан чиқиб кетмоқчи бўлганида ушланди. Тергов жараёнида аниқлаштирилишича, ўғрилар хонадон эгасининг дала ҳовлисини сотганидан хабардор бўлишган.
Жиноятчиларга нисбатан қонуний чора кўрилди, пуллар эгаларига қайтарилди.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
16:05 / 03.08.2024
Судлар “амнистия” воситасига айлантириб олган модда. Нега жазонинг муқаррарлиги таъминланмаяпти?
17:11 / 14.06.2024