Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маймун боласи эчкилар билан бирга яшамоқда (видео)
Хитойнинг Цзянси провинциясида маймун боласи - тахминан магота - эчкилар билан дўстлашиб олди. Ажойиб лавҳалар акс эттирилган видеотасвир CCTV'нинг YouTube-каналида тақдим этилди.
Ролик остидаги ёзувга кўра, Чжун Шу исмли фермер подага қараётган вақтда маймун боласини кўриб қолган. Унинг сўзларига кўра, маймун боласи 4-5 кундан бери эчкилар билан бирга яшамоқда.
"Мен унга банан бермоқчи бўлдим, бироқ у эчкига маҳкам ёпишиб олди", - дейди хитойлик фермер.
Жониворларни ҳимоя қилиш маҳаллий хизмати майимунга ёрдам кўрсатиб, уни Ичунь шаҳридаги ҳайвонот боғига кўчириб ўтказишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025