Жамият | 14:27 / 22.11.2016
8885
1 дақиқада ўқилади

Диний экстремистлар оқимига тушиб қолган йигит суднинг қора курсисидан жой олди

Фото: 112.ua

Судланувчи Наби Маҳмудов (исм-фамилиялар ўзгартирилган)2008 йили аммасининг ўғлига эргашиб Россия Федерациясига ишлаш учун борган эди. Бу орада ҳамкасбларидан Шавкат исмли кимса унга гўёки диний таълимни ўргатади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Орадан икки йил ўтиб эса, қирғизистонлик Ҳамза, Икром, Бакит, андижонлик Зоҳид исмли шахслар ҳам ишлаш ниятида ишчилар сафига қўшилди. Аммо улар ишлашдан ҳам кўра кўпроқ, Н.Маҳмудовни экстремизмга даъват қилишди.

2010 йилнинг август ойида Гусарская баллада қишлоғидаги уйлардан бирида тўпланишган гуруҳ Н.Маҳмудовнинг қўлига аллақандай китоблар тутқазишди. Китобларда диний экстремистик оқимларнинг ғоялари, мақсади, режалари ёзилган эди. Н.Маҳмудовнинг ушбу ҳаракатлари уни қора курси сари етаклади ва суд томонидан унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.
 

Мавзуга оид