Ўзбекистонлик қотил-энага жиноий жавобгарликдан озод қилинди
Москвадаги Хорошевский суди 4 ёшли қизнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди ва уни мажбурий психиатрик даволанишга жўнатди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Шафқатсиз қотиллик жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова қизчанинг ота-онаси тўнғич фарзандини олиб, уйдан кетишини пойлаб, 4 ёшли қизни ўлдириб, квартирани ёқиб юборган ва кўчага чиқиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл 20 дақиқача вақт кўчада қизчанинг танасидан жудо қилинган калласини ушлаб, ўзи билан ўзи суҳбатлашган ва йўловчилар ҳамда полиция ходимларига таҳдид қилган. Қотилни метрога тушиш жойида қўлга олишга муваффақ бўлишган.
Экспертиза натижалари 39 ёшли Бобоқулованинг сурункали руҳий касалликка чалинганлигини тасдиқлади.
Аёлга боланинг ўлими, уйга ўт қўйиш ҳамда портлаш ҳақидаги ёлғон хабар бўйича айблов қўйилган. Бобоқулова айбини тан олган.
Гулчеҳра Бобоқулова ўзини Ўзбекистонга қайтаришларини сўради
Мавзуга оид
21:33 / 19.10.2024
Россияда гўдак боланинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонлик энага ҳибсга олинди
08:36 / 22.06.2023
Тошкентда ўзи ишлаган хонадондан пуллар ва тақинчоқларни ўғирлаган энага қамоққа олинди
13:07 / 26.04.2023
Тошкентда энагага ташлаб кетилган 3 ёшли қиз унинг хонадонида вафот этди
10:30 / 23.03.2021