Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ядровий тадқиқотлар маркази очилди
Хитойнинг шарқий қисмидаги Шаньдун провинциясида ядровий тадқиқотларнинг янги маркази очилди. Марказнинг мақсади - Хитойнинг атом энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларини ривожлантириш йўлида технологик муаммоларни ҳал қилиш. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги хабар берди.
Марказ Яньтай шаҳрида уч давлат компанияси томонидан ташкил этилди — Хитойнинг бош ядровий энергия корпорацияси, Хитой ядровий саноат компанияси ва Миллий электроэнергетика инвестицион компанияси.
Марказ директори Шу Гоганнинг сўзларига кўра, ташкилот қошида 10 та тадқиқот институти таъсис этилган. Уларнинг фаолияти кенг қамровли соҳаларни ўз ичига олади. Атом энергиясидан комплекс фойдаланиш, радиацион ҳимоя ва ядровий чиқиндиларни қайта ишлаш шулар жумласидандир.
Тадқиқотлар Хитойнинг учинчи авлод атом энергоблоклари лойиҳалари учун керакли жиҳозларни оммавий равишда ишлаб чиқаришда зарур бўлган технологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025