Ўзбекистон | 23:15 / 04.12.2016
18096
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар яна бир бор жаҳон трендида

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари бугун Республикамизда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бефарқ бўлишмади.

Улар томонидан Инстаграм, фейсбук ва твиттер ижтимоий тармоқларида #Saylov, #Saylov2016, #Uzbekistan, #Узбекистан, #МойВыбор, #МойПрезидент, #MoyPrezident, #Mirziyoyev, #VoteForMirziyoyev ҳамда #MirziyoyevPrezident ҳештеглари ёзиб қолдирилди. Натижада мазкур ҳештеглар фойдаланувчилар, хусусан ёшлар орасида оммалашди.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, таҳлил натижаларига кўра, энг оммалашган ҳештег #MirziyoyevPrezident ҳештеги бўлди. Ушбу ҳештег билан твиттерда 174 мингдан ортиқ твит қолдирилди ва ҳештег дунё трендига чиқди (твитлар ёзилиши давом этмоқда).

Ушбу ҳештег Hashtags.org аналитик сайтида ҳам дунё бўйича машҳур (“юлдузли”) ҳештеглар орасида энг юқори поғонани эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам  ижтимоий тармоқнинг ўзбекистонлик фаол ёшлари бир неча марта (#Navoiy575, #BoburDay ва #NavrUZ каби ҳештеглар билан) дунё трендини забт этишган эди.

Мавзуга оид