Жамият | 08:53 / 19.12.2016
5819
1 дақиқада ўқилади

Шанхайда омбордаги бахтсиз воқеа оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Шанхайдаги омборлардан бирида металл панеллар тушиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Shanghai Daily.

Таъкидланишича, воқеа Shanghai Zhongxin Stainless Steel компанияси омборида юз берган. Ушбу ҳолат юзасидан полиция омбор эгасини сўроқ қилган. 

Омбор ходимларидан бири воқеа вақтида ушбу жойда 8 киши бўлганини айтган.

Нашр маълумотларига кўра, бир металл панелнинг оғирлиги 50 кг гача етиши мумкин. Одамлар устига тушиб кетган конструкциянинг оғирлиги эса 4-5 тонна бўлиши мумкин. 

 

Мавзуга оид