Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Олмаота алоқалари мустаҳкамланади
Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов Олмаота ҳокими Бауржан Байбек билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Олмаота шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар берган. Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида эса бу учрашув ҳақида маълумот йўқ.
Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамалаш масалаларини муҳокама этган.
Бауржан Байбек шу йилнинг 10 ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан 62 фоизга ўсиб, 200 млн долларга ўсганини қайд этиб ўтди. У Олмаотада 129та қўшма ва 236та ўзбек корхонаси фаолият олиб бораётганини қўшимча қилиб ўтган.
Тошкент ва Олмаота ҳокимлари учрашувида кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, аҳоли учун тураржойлар қуриш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Мавзуга оид
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
11:34 / 19.03.2025