Ўзбекистон | 20:09 / 30.12.2016
11404
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат лицензия ва рухсатнома олиш жараёнларини соддалаштиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати лицензия ва рухсатнома олиш жараёнларни қисқартириш ҳамда соддалаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Uzdaily нашрида маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг адлия вазирлиги Вазирлар маҳкамасининг "Лицензия ва рухсат олиш жараёнларни қисқартириш ва соддалаштириш чоралари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини чоп этди. 

Ҳужжат Ўзбекистон Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг тезкорлик билан ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини сифатли такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган. 

Ҳукумат 2017 йилнинг 1 апрелидан лицензияланувчи фаолият ва рухсатнома олиш жараёнларнинг муайян турларини бирлаштиришни таклиф қилади. 2017 йилнинг 1 июлидан эса лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатини қисқартиради. 

Қарор лойиҳасига кўра, Вазирлар маҳкамаси 1 июлдан бошлаб муайян фаолият турларини лицензиялаш вазифаларини тегишли давлат идораларига топшириши мумкин. 

 

Мавзуга оид