Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул теракти ижрочилигида гумон қилинаётган шахснинг янги сурати эълон қилинди
Туркияда Истанбулдаги тунги клубга автомат билан қуролланган ҳолда бостириб кириб, Янги йил байрамини нишонлаётган одамларни ўққа тутган террорчининг янги сурати тарқатилмоқда. У ташқи кўринишидан осиёликларни эслатади.

Аввалги сурат каби буниси ҳам кузатув камералари орқали олинган. Сифат ёмонлиги унинг юзи белгиларини аниқ кўришга имкони бермайди.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни уюштирилган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган ва 69 киши яраланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганларнинг 24 нафари хорижликлар эди.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Полиция ушбу теракт ижрочиси Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган.
1 январь куни теракт ижрочиси эканида гумон қилиниб, сурати тарқатилган шахс бугун терактга алоқадор эмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025