Фото: Полиция Истанбулдаги теракт ижрочиси Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқароси бўлганини гумон қилмоқда
Истанбулдаги 1 январь куни теракт ИШИДга ёлланган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан содир этилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда полицияга асосланган ҳолда CNN Turk телеканалида хабар берилди.
Бундан олдинроқ, теракт ижрочилигида гумон қилинаётган йигит сурати ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни қуролланган шахс Истанбулдаги Reina номли тунги клубга бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни ўққа тутди. Ушбу теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди ва 69 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилди. Ҳалок бўлганларнинг 16 нафари хорижлик эди.
Аввалига террорчи полиция томонидан йўқ қилингани айтилди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади. Ҳозир у қидирувда.
Хабар қилинишича, 28-31 декабрь кунлари полиция Туркиянинг турли шаҳарларида ИШИДнинг 63 нафар аъзосини қўлга олганди. Ўтказилган сўровлар натижасида ушбу ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган.
Мавзуга оид
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024