Жаҳон | 15:49 / 03.01.2017
6134
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда туризм саноати ходимлари террорга қарши маршни амалга оширишди
Истанбулда туризм саноати ишчилари 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси 39 киши отиб ташланган Reina тунги клубигача пиёда маршини амалга оширишди. Associated Press шу ҳақида маълум қилди.
Терроризмга қарши юришда рестораторлар, меҳмонхоналар эгалари ва пазандалик ўқув муассасалари талабалари иштирок этишди.
Намойишчиларнинг биринчи қаторидагилар "Биз қўрқмаймиз! Келажагимиз учун!" ёзуви туширилган баннерни кўтариб ўтишди.
Мавзуга оид
00:48
Turkish Airlines 23 ноябрга режалаштирилган қатор парвозларини бекор қилди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024