Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги теракт ижрочиси қайси мамлакат фуқароси экани маълум қилинди
Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари Истанбулдаги Reina тунги клубида Янги йил байрамини нишонлаш учун йиғилганларни қирғин қилган террорчининг шахси ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бу теракт Қирғизистон фуқароси бўлган 28 ёшли Яҳё Машрапов томонидан содир этилган. Унинг паспорти сурати TRT World давлат телеканалида намойиш этилган.
Бу ҳужжат унга Қирғизистон ҳукумати томонидан 2016 йилнинг 21 октябрида берилгани маълум.
Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Бундан олдинроқ Машраповнинг Истанбул бўйлаб кезиб юрганида ўзи томонидан олинган видео намойиш этилганди.
1 январь куни полиция теракт ИШИД аъзоси бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025