Жаҳон | 12:52 / 04.01.2017
5450
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги қариялар уйида чиққан ёнғин 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитойнинг Цзилинь провинциясидаги қариялар уйида чиққан ёнғин натижасида камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида 4 январь, чоршанба куни Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди. 

Фавқулодда ҳодиса Тунхуа шаҳар округининг Хуэйнань уездида тахминан тонгги соат 4:30ларда содир бўлди. Ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинди. 

Манбага кўра, ёнғин кўтарилган вақтда бино ичида 39 нафар киши бўлган. Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар 32 нафар кишининг ҳаётини сақлаб қолишган. 

Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум. Рўй берган ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид