Фан-техника | 12:42 / 06.01.2017
7165
2 дақиқада ўқилади

Кун видеоси: Panasonic’дан янги робот-тухум

Panasonic компанияси CES 2017 истеъмолчилик электроникаси кўргазмасида худди инсон каби ҳаракатлана олувчи роботни намойиш этди. Унинг ташқи кўриниши катта оқ тухумни эслатиб юборади.

Роботнинг диаметри 29, баландлиги эса 48,9 сантиметр бўлиб, бу оддий ошхона миксери билан деярли бир хил дегани. У кичик ғилдиракчалари туфайли юза бўйлаб осонлик билан ҳаракатланади. Шу билан бир қаторда, “тухум”нинг қопқоғи ичига ўрнатилган проектор билан ишлаш учун очилиши мумкин. Panasonic томонидан ишлаб чиқилган технология инсон ҳаракатини такрорлаб, ўзи билан мулоқотни янада табиийроқ қилиш имконига эга. Товуш ва ўрнатилган проектор мос равишда ишлайди, бу эса робот ва инсон ўртасидаги боғлиқлик ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.

Ноодатий робот Wi-Fi модуль билан жиҳозланган бўлиб, сунъий идрок асосида табиий тилни автоматик тарзда қайта ишлашга қодир. Бу унинг атрофдагилар билан мулоқотини осон қилади. Шунингдек, робот исталган маълумотни юклаб олиши ҳамда машина ва инсонлар билан мустақил равишда алоқа ўрнатиши мумкин.

Panasonic АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатларига робот дизайнини рўйхатга олиш учун талабнома юборди. Унинг бозорга чиқарилиш муддати номаълум.

Мавзуга оид