Жаҳон | 17:06 / 08.01.2017
8348
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда кучли қор ёғиши оқибатида 470дан ортиқ халқаро рейс бекор қилинди
Туркиянинг Turkish Airlines миллий авиакомпанияси кучли қор ёғиши сабаб Истанбулдаги Отатурк аэропортида 471та халқаро рейс бекор қилинганини хабар қилди.
Авиакомпания, шунингдек, ноқулай об-ҳаво сабаб 8 январнинг маҳаллий вақт билан 17:00гача бўлган барча ички рейслари бекор қилинганини маълум қилган.
Аввалроқ Туркиянинг Turkish Airlines миллий авиакомпанияси Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида 610та авиапарвозни бекор қилинганини маълум қилинган эди. Хабарларга кўра, шу муносабат билан 6 мингга яқин авиайўловчи меҳмонхоналарга жойлаштирилган, 20 мингга яқин киши иссиқ овқат билан таъминланган.
Мавзуга оид
18:42 / 10.09.2024
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
11:22 / 06.09.2024
Истанбулга аммаси таклифи билан бориб, кўчада қолиб кетган 21 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди
17:30 / 25.08.2024
Туркиядаги ўзбекистонликлар болаларини мактабга беришда эътиборли бўлишга чақирилди
18:05 / 26.06.2024