Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул 2009 йилдан буён биринчи марта ана шундай ноқулай об-ҳаво шароитида қолмоқда
Ўтган дам олиш кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрини қоплаган кучли қор шаҳар кўчаларидаги ҳаракатни қийинлаштирди ва юзлаб авиарейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу ҳақида Daily Sabah'да хабар берилди.
Нашр маълумотларига кўра, энг йирик миллий авиаташувчи Turkish Airlines Истанбул аэропортларидаги 800га яқин ички ва ташқи рейсларни бекор қилди.
Манбага кўра, душанба куни Истанбулдаги фавқулодда ҳолат натижасида шаҳар кўчаларида кўп соатли тирбандлик юзага келган. Метро ва трамвайлар 24 соатли хизмат режимига ўтишига тўғри келган. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли барча мактаблар ёпилган.
Манбага кўра, Туркияда 2009 йилдан буён биринчи марта ана шундай об-ҳаво кузатилмоқда. Истанбулнинг баъзи ҳудудларида қорнинг қалинлиги 120 сантиметрга етган.
Истанбул мэрининг сўзларига кўра, шаҳар кўчаларини қор ва музлардан тозалаш учун тахминан 90 тонна туз ва 370 тонна муз эритувчи аралашма қўлланилган.
Шаҳар маъмурияти 1300дан ортиқ махсус техника ва 7000 ишчини кўчаларни тозалашга йўналтирди.
Синоптикларнинг тахминларига кўра, шаҳарда 11 январга қадар ана шундай об-ҳаво сақланиб туриши мумкин.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025