Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинадаги сланец конларига 5 млрд доллар сармоя киритилади
Аргентина ҳукумати бир нечта нефть компаниялари билан Неукен вилоятидаги Вака Муэрта сланец конига 5 млрд доллар инвестиция қилиниши бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Аргентина президенти Маурисио Макри маълум қилди.
"Келишувга кўра компаниялар биринчи йил 5 млрд доллар ажратиш мажбуриятини олдилар. Кейинги йилларда бу қиймат 2 мартадан кўпроққа ошиши керак", деб айтди Макри. Келишувда Аргентинанинг YPF ва Pan American Energy, Франциянинг Total, АҚШнинг Chevron ва Shell нидерланд-британ нефть-газ компаниялари иштирок этмоқда.
Инвестициялар эвазига ишлаб чиқарилган ёнилғи нархи 1 млн британ иссиқлик бирлиги учун 7,5 доллардан кам бўлмаслиги кафолатланмоқда. Ҳукумат ўз зиммасига инфратузилма, жумладан автомобиль ва темир йўлни ривожлантиришни олади. Неукен раҳбарияти эса солиқларни оширмаслик мажбуриятини олади.
"5 млрд долларнинг ўзи унча муҳим эмас. Муҳими, бу маблағ эвазига иш ўринлари яратилади", деб айтди Макри. Макри келажакда бундай келишувларга иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ҳам эришишга муваффақ бўлинишига умид билдирди.
Вака Муэрта ноанъанавий углеводородлар кони бўлиб, 2010 йилда Repsol-YPF компанияси томонидан очилган. Унинг захиралари 16 млрд баррель сланец нефти ва 208 трлн куб фут сланец гази миқдорида баҳоланади.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
14:57 / 19.05.2025