Фан-техника | 23:10 / 13.01.2017
14586
4 дақиқада ўқилади

MWC 2017 кўргазмасининг энг кутилаётган анонслари

7 февраль куни технологиялар ва гаджетларнинг энг йирик халқаро кўргазмаси - Mobile World Congress 2017 ўз ишини бошлайди. Hi-Tech нашри кутилаётган тадбирнинг энг асосий анонслари ҳақида маълумот берди.

BlackBerry

BlackBerry брендидан фойдаланиш ҳуқуқига эга TCL компанияси раҳбари янги BlackBerry Mercury смартфонининг проморолигини тақдим этди. Шунингдек у қурилманинг MWC 2017 кўргазмасида намойиш қилинишини тасдиқлади.

BlackBerry Mercury — жисмоний QWERTY клавиатурали смартфон. "Оралиқ" тугмасига бармоқ излари сканери ўрнатилган. Маълумотларга кўра, смартфон Snapdragon 625 процессори ва 3 Гб оператив хотирага эга бўлади. Қурилма эса Android 7.0 Nougat'да ишлайди.

Androicentral нашри журналистлари BlackBerry Mercury'нинг нусхасига эга бўлишди.

LG

Янги LG G6 смартфонида компания модул конструкциядан воз кечади, унинг корпуси монолит бўлади. @OnLeaks инсайдер маълумотларига кўра, корейс флагманида камеранинг иккиламчи модули қолади. Унинг тагида бармоқ излари сканери ўрнатилган смартфонни ёқиш тугмаси жойлаштирилган бўлади.

Янги маълумотларга кўра, LG G6 кенг форматли 5,7 дюймли,  2880х1440 пикселли дисплейга эга. Смартфон янги Snapdragon 835 процессорида ишлайди.

Huawei

Февраль ойида Huawei компанияси флагман смартфонларнинг 10-авлоди -  Huawei P10'ни тақдим этади. Смартфонлар қатори нечта смартфондан иборат бўлиши ҳозирча номаълум. Бироқ асосий модель, Huawei P10, ён томонга тушган дисплей ва Leica'дан камеранинг иккиламчи модулига эга бўлади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, смартфонда икки бармоқ излари сканери бўлади - олд панелдаги асосий тугма ва орқа панелдаги камера тагида.

Телефон сунъий интеллект, 5,5 дюймли  AMOLED-дисплей ва  янги Kirin 960 процессори билан таъминланади.

Nokia

Nokia компанияси 26 февралда янги қурилмалар тақдимотини ўтказади. Бу ҳақида NokiaMobile'нинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти хабар берди. Компания бу борада ҳеч қандай тафсилотларга берилмади, фақат бир неча анонс бўлиши маълум қилинди.

Samsung

Энг кутилаётган анонслардан бири — Samsung Galaxy S8. Galaxy Note 7 смартфонининг портлашидан кейин янги флагманга катта қизиқиш билдирилмоқда. Маълумотларга кўра, смартфонда асосий тугма ("Уйга") бўлмайди, у ва бармоқ излари сканери дисплейнинг пастки қисмига жойлаштирилади. Galaxy S8 қурилмаси Qualcomm ва Samsung компаниялари томонидан ишлаб чиқилган Snapdragon 835 процессорида ишлайди. Шунингдек смарфтон 8 Гб оператив ва UFS 2,1 тезкор ички хотирага эга бўлиши тахмин қилинмоқда.

Яқинда тармоқда Ghostek компаниясининг Galaxy S8 смартфонига мўлжалланган ғилофи пайдо бўлди. Бу рендерда янги флагман дизайнини кўриш мумкин.

MWC 2017 кўргазмаси 27 февралдан 2 мартга қадар Барселонада бўлиб ўтади.

Манбага кўра, тадбирда технология  саноатининг таниқли кишилари - Евгений Касперский ("Касперский лабараторияси" директори), Ражив Сури (Nokia раҳбари), Рид Хастингс (Netflix директори) ва бошқалар иштирокида анъанавий конференция бўлиб ўтади.

Мавзуга оид