Жаҳон | 22:24 / 14.01.2017
5368
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ҳалок бўлган БААлик дипломатларнинг жасади ўз ватанларига етказилди

Фото: RIA

Афғонистонда теракт вақтида ҳалок бўлган БААлик дипломатларнинг жасади ўз ватанларига етказилди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

10 январда Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлганди ва 16 киши жароҳатланганди. Терактда 5 нафар БААлик дипломат ҳалок бўлган, БААнинг Афғонистондаги элчиси жароҳат олган. Портлаш БААлик дипломатлар гуманитар миссия билан бўлган Қандаҳор вилоятининг губернатори меҳмонларни қабул қилиш уйида содир бўлган. 

4 кишининг жасади БААга расмий шахслар ҳамроҳлигида ҳарбий самолётда етказилган. Бешинчи дипломатнинг жасадини аниқлаш ҳали якунланмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид