Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда парранда гриппи авж олмоқда
Болгария ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб парранда гриппининг 63 ўчоғини қайд қилди, 430 мингдан кўпроқ қуш зарарланган. Улардан аксарияти йўқ қилинган, деб маълум қилди Болгария қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири вазифасини бажарувчи Десислава Танева.
Novinite агентлигининг маълум қилишича, қушларнинг энг кўп миқдорда зарарланиши Пловдив шаҳри яқинида қайд қилинган. Зарарланган қушларнинг асосий қисми ўрдаклар бўлиб, болгариялик фермерлар охирги маҳал бу паррандани кўпроқ етиштира бошлаганлар.
Таневанинг айтишича, касаллик авж олишининг асосий сабаби паррандалар етиштириладиган фермаларда гигиеник меъёрларга амал қилмаслик ҳисобланади. Мамлакат ҳукумати муаммони ҳал қилиш учун 1 млн лев (540 минг доллар) ажратди, бироқ бунинг учун 5 марта кўпроқ маблағ талаб қилиниши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, эпидемия сабабли тухумлар нархи камида 10 фоизга ошиб кетади.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025