Спорт | 15:03 / 15.01.2017
7973
2 дақиқада ўқилади

Клопп бугунги ўйинда Моуриньодан нима кутаётганини айтди

«Ливерпуль» бош мураббий Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ерга биринчи марта келганимда, бу ўйин ҳақида жуда кўпчилик билан гаплашганман, кўп маълумотлар эшитганман. Бу жуда катта ўйин, футболчиларим масъулиятни яхши ҳис қилишади.

Рақиб билан сўнгги ўйинимиз бунақа бўлганди: «Ё тангрим, биз яна «МЮ»га қарши ўйнаймизми, аммо биз рақобатлашишга тайёрмиз. Ҳар бир учрашувда, бу ўйинни ҳам қўшганда майдонда жанг қилишни истаймиз.

«МЮ»га қарши ўз уйимизда тўлиқ устунлик билан ўйнагандик. Ўшанда эса улар бор эътиборини ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумлардан омадини излаб кўрганди. Агар зарурият туғилса яна шундай футбол кўрсатишимиз мумкин. Бошқача бўлса ҳам ўйнашга шаймиз. Умуман олганда биз барчасига тайёрмиз.

Улар биринчи ўйинда бўлгани каби ҳимояда ўйинни ташкиллаштирмасликлари мумкин, аммо бунга ишончим комил эмас. Балки сиз улар қандай футбол ўйнашига 100 фоиз ишончингиз комилдир?

Балки уларда ўйин учун бутунлай бошқа режалар бордир. Жозе – ҳақиқий спортчи ва у агар яна ҳимояда автобус қўйиб олса ҳам, ажабланмаган бўлардим. Моуриньо ҳар доим жангга шай бўлади, аммо биз ҳам қараб турмаймиз.

Қанчалик имконият бўлса, борича тайёргарлик кўрдик. Тўғри таркиб танлаган ҳолда, ҳакамларнинг тўғри қарорлар чиқаришига умид боғлаб қоламиз. Очиғини айтганда, ҳакамлар борасида ҳозирча бизга ҳеч ҳам омад кулиб боқмаган», – деган Клопп.

Мавзуга оид