Жамият | 14:56 / 16.01.2017
4922
1 дақиқада ўқилади

Британия бош вазири сурати Vogue журнали муқовасида пайдо бўлади

Тереза Мэй Буюк Британиянинг АҚШдаги Vogue журнали муқовасида сурати бериладиган илк бош вазирига айланади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Муқовага сурат Мэй қароргоҳида ўтган ҳафта олинди. Муаллиф - Энни Лейбовиц.

Бош вазир тасвирланган журналнинг апрель ойи сони мартда сотувга чиқарилади.

Маълумот учун, Британиянинг аввалги бош вазири Маргарет Тэтчер Vogue’нинг Британиядаги нусхаси муқовасида пайдо бўлган. Бироқ журналнинг АҚШдаги нусхасида Бирлашган Қироллик бош вазирлари сурати ҳали берилмаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид