Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота аэропортидаги Duty Free’да моғор босган қора икра сотилаётгани маълум бўлди
Украинанинг “Орел ва Решка” кўрсатуви бошловчиси Регина Тодоренко Instagram’даги саҳифасида Олмаота аэропортидаги Duty Free дўконидан сифатсиз қора икра харид қилганини маълум қилди.
«Қозоғистон ҳафсаламни пир қилди! Бундай қиммат маҳсулотларни харид қилишда эҳтиёт бўлинг. Мен қора икрани умримда бир бор – 15 йил аввал еганман. Уни яна татиб кўришга қарор қилдим, у ерда эса мени моғор босган сюрприз қарши олди…» - деб ёзган қиз.
«Идишни очдим, у ерда эса моғор. Ҳафсалам пир бўлди... Олмаотадаги Duty Free ишчиларига мурожаат қилмоқчиман: қандай қилиб моғорли маҳсулотни сотувга қўясизлар? Бунинг устига бу 5 йилда бир маротаба сотиб олишга қурбингиз етадиган қиммат нарса бўлса», - дея ўз норозилигини изҳор этди бошловчи.
Регина икра идишида қандай яроқлилик муддати бўлганига ойдинлик киритмаган.
Унинг бу изоҳи катта баҳсларга сабаб бўлди. Баъзилар дўкон пештахталарида кўп ҳолларда «ғаройиб сюрпризлар» бўлган маҳсулотлар учраб туришини айтишган бўлса, бошқалар Тодоренконинг ўзи ҳақида салбий фикр билдиришди – у маълум бир сотувчи сабаб бутун Қозоғистон ва Олмаота шаҳри ҳақида ёқимсиз сўзларни ишлатган.
«Регинани бу изоҳидан сўнг ҳар бир шаҳарда бепул икра билан кутиб олишади», - дея ёзган фойдаланувчилардан бири.
Мавзуга оид
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
11:34 / 19.03.2025