Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишки Универсиадада Ўзбекистондан 3 нафар спортчи иштирок этади
29 январь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 2017 йилги Бутундунё қишки Универсиадаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон бу турнирга 3 нафар спортчи юборган - 2 чанғичи ва бир сноубордчи.
XXVIII Бутундунё қишки универсиадаси Олмаота шаҳрида 28 январдан 8 февралгача ўтказилади. Қозоғистон МДҲ мамлакатлари ичида бундай турнирга мезбонлик қилаётган биринчи мамлакат бўлди. Ўйинлар аудиторияси дунёнинг 80 мамлакатида 1 миллиард кишини ташкил қилиши кутилмоқда. Медаллар учун дунёнинг 55 давлатидан ташриф буюрган 2000дан ортиқ спортчи кураш олиб боради.
Универсиада 1905 йилда АҚШда, талабалар ўртасидаги илк халқаро турнир ўтказиш орқали таъсис этилган. 18 йил ўтиб Парижда ўтказилган навбатдаги турнир эса Бутундунё университетлари ўйинлари номи остида бўлиб ўтган. Ўшандан буён ҳар икки йилда қишки ва ёзги универсиадалар ташкил этиб келинади.
Олмаотада қишки Универсиада очилиш маросими
Мавзуга оид
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
11:34 / 19.03.2025