Жамият | 12:05 / 31.01.2017
23536
1 дақиқада ўқилади

Видео: Она қизчаси лифтга қисилиб қолмаслиги учун уни тепиб йиқитди

Малайзиядаги бинолардан бирида она ўзининг 3 ёшли қизчаси лифтда қисилиб қолишдан сақланиши учун уни оёқлари билан тепди.

Ҳодиса тасвирланган видеода кўриш мумкинки, қизча лифтга яқинлашганида унинг эшиклари ёпилаётганди. Она эса бу лаҳзада тушунадики, агар қизчани эшикдан узоқлаштирмаса, у эшиклар орасида қолади. Шунда у дарҳол оёқларини ишга солиб, қизчасини йиқитган ва уни қисилиб қолишдан сақлаган.

"Лифтда сенсорлар йўқ эди, фақат ичкаридан очиш учун тугма бор. Қизчанинг омади келган. Сал қолса уни эшик қисиб қоларди. Унинг онаси бу вазиятда совуққонликни сақлаган ҳолда ақл билан ҳаракат қилиб, қизчасини қутқарган", — дея бинодаги қўриқчининг сўзларини келтирган Daily Mail.

Мавзуга оид