Жамият | 17:04 / 07.02.2017
14267
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда ёш йигитни калтаклаган икки милиционер ишдан ҳайдалди

Қирғизистонда ички ишлар органларининг икки нафар милиционери ижтимоий тармоқларда ёш йигитни калтаклаганликлари тасвирланган видеоёзув тарқалгач ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Бишкек шаҳри ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Унинг маълумотига кўра, «Оливье» кафеси ёнида ёш йигитнинг калтакланиши жамиятда катта норозиликка сабаб бўлган, ҳодиса юзасидан Бишкек шаҳри ИИБ ўз текширувни олиб борди.

Натижада Свердлов тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг 1992 йилда туғилган тезкор ходими ва Қирғизистон республикаси ИИВнинг уюшган жиноятчилик билан кураш бўйича бош бошқармасининг 1991 йилда туғилган ходими қўлга олинди.

Қўлга олинганлар ишдан бўшатилди ҳамда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бундан ташқари, уларнинг раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар кўрилади.

Мавзуга оид