Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ММА жангчиси бўлажак рақиби даволаниши учун маблағ йиғишни бошлади
Кубалик ММА жангчиси Йоэль Ромеро бўлажак рақиби – англиялик Майкл Биспингнинг даволаниши учун маблағ йиғишни бошлади.
«Бу Майкл, унга мен билан 2017 йилнинг майида учрашганидан сўнг даволаниши учун маблағ керак бўлади. Ишончим комилки, пуллар унга керак бўлади, ахир унинг оиласи бор, мен унинг учун жуда ҳам қаттиқ хавотирдаман. Илтимос, унга ёрдам беришга ҳаракат қилинг. Барча йиғилган маблағлар унинг тикланиши ва фаолиятини якунлаши муносабати билан ташкил этиладиган базмга сарфланади», - деб ёзди Ромеро.
Ромеро ва Биспинг ўртасидаги жанг UFC 211 мусобақаси доирасида май ойида бўлиб ўтиши мумкин. Англиялик ўрта вазндаги мутлақ жангчилар чемпионати камари соҳиби саналади.
37 ёшли Биспинг фаолияти давомида 37 жанг ўтказиб, 30тасида ғалаба қозонган бўлса, Ромеро 12 жангда қатнашиб, 11 бора зафар қучган.
Мавзуга оид
11:15 / 19.01.2024
Қозоғистонда таниқли ММА жангчиси отиб кетилди
16:47 / 08.01.2023
Ҳабиб Нурмагомедов ММАдан бутунлай кетди
01:34 / 03.11.2020
«Бундай қўллаб-қувватлашни ҳатто АҚШда ҳам топиш қийин» – Хавьер Мендес Ўзбекистондаги MMA ҳақида
16:12 / 14.08.2020