Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевада Maybach маркасининг илк кроссовери намойиш қилинади
Mercedes-Benz компанияси Maybach маркасининг биринчи кроссовери G 650 Landaulet‘ни намойиш қилади. Янги машина премьераси Женевадаги халқаро автосалон доирасида бўлиб ўтади.
Машина чекланган миқдорда, яъни 99 та нусхада чиқарилади. Автомобиль капоти остидан V12 ва 6.0 литр ҳажмли бензин двигатель жой олган. У 630 от кучигача эриша олади. Йўлтанламас ландолет туридаги кузовга эга. Бундай кузовда орқа йўловчилар ўриндиқлари устида очиладиган том бўлади.
Машина салонида электроприводли, иситиш тизими, вентиляция ва массажёрга эга ўриндиқлар жойлаштирилган, олд йўловчи ўриндиғи эса оёқ қўйиш учун таглик билан жиҳозланган. Салонда шунингдек иккита 10 дюймли дисплей, климат-контроль, иситиш ва совитиш функцияларига эга бўлган стакан қўйгичлар ўрнатилган.
Мавзуга оид
13:16 / 25.03.2024
Сенат раиси Женевада БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди
21:31 / 29.02.2024
Швейцария шаҳарлари ҳақида 10 та қизиқарли факт
08:00 / 14.11.2023
Женевада Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги ҳисоботи тақдим этилди
17:58 / 01.09.2023