Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул Ким Чен Намнинг ўлимида Пхеньянни айблади
Жанубий Корея ҳукумати КХДР етакчисининг тўнғич акаси Ким Чен Намнинг ўлими ортида Пхеньян турибди деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Корея Республикаси ҳукумат вакилининг сўзларига асосланиб, Reuters маълум қилди.
"Биз 5 нафар гумондорнинг КХДРдан эканини инобатга олган ҳолда, ушбу ҳодиса ортида Шимолий Корея режими турибди, деб ҳисоблаймиз", - деди ҳукумат вакили.
Таъкидлаш жоизки, Малайзия миллий полициясининг раҳбар ўринбосари Нур Рашид Иброҳим Ким Чен Намнинг ўлими муносабати билан Вьетнам ва Индонезия фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Бу икки аёл Малайзия ва КХДР фуқаролари билан яқиндан таниш бўлган. У 13 февраль куни яна 4 нафар шимолий кореялик мамлакатни тарк этгани ҳақида маълум қилди. Полиция вакилининг сўзларига кўра, яна 3 нафар шахс қидирилмоқда, улардан бири - КХДР фуқароси.
Мавзуга оид
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
12:37 / 10.03.2025
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди
17:28 / 27.11.2024
Сеулдан Тошкентга учиши керак бўлган рейс ноқулай об-ҳаво сабаб кечиктирилди
14:40 / 30.10.2024