Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербияда мудофаа заводидаги портлаш оқибатида 20 киши жароҳат олди
28 февралда Сербиянинг Крагуевац шаҳридаги мудофаа таъмирлаш-техник заводидаги портлашлар ва ёнғин камида 20 кишининг турли жароҳатлар олишига олиб келди, деб хабар бермоқда Сербия радио ва телевидениеси.
Унинг маълумотларига кўра, биринчи портлаш маҳаллий соат билан 12:30 да юз берган, бироз ўтиб эса яна бир портлаш содир бўлган.
"Завод цехларидан бирида ёнғин чиққандан кейин ўқ-дорилар портлай бошлаган. Ёнғин ўқ-дориларни зарарсизлантириш линияси жойлашган А28 объектида бошланган", деб маълум қилинди хабарда.
Таъкидланишича, жабрланганлар шаҳардаги клиник марказга етказилганлар.
Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, ҳарбийлар ва корхона ходимлари иш олиб боришган. Воқеа жойига Сербия мудофаа вазири Зоран Жоржевич ва унинг моддий захиралар бўйича ёрдамчиси етиб келишган.
Мавзуга оид
14:23 / 23.05.2025
Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак
20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди
01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади
16:03 / 17.04.2025