Жаҳон | 11:34 / 05.03.2017
6942
1 дақиқада ўқилади

Фото: Рауль Кастро Боливия президентини кўриш учун шифохонага борди

Куба раҳбари Рауль Кастро мамлакат пойтахти Ҳавана шаҳридаги шифохонага ётқизилган Боливия президенти Эво Моралесни кўриш учун борди. Бу ҳақда Боливия республикаси алоқа вазири Хисела Лопес маълум қилди.

"Коммандор Рауль Кастро ва Куба ТИВ раҳбари Эво билан 30 дақиқа суҳбатлашди", дея ёзган у ўз твиттерида. Вазир Моралеснинг палатасида туширилган суратларни улашган.

Боливия президенти 2 март куни Ҳаванага келганди. Боливия вице-президенти Альваро Гарсия Линера давлат раҳбарида вирусли инвекция аниқланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, президентни Ҳаванага жўнатиш қарори унинг овозида ўзгаришлар юзага келгач, қабул қилинган. Президентнинг ошқозонида ҳам оғриқ юзага келганди.

Аҳволи яхшиланган Моралес якшанба куни Венесуэлага йўл олишини маълум қилган. У бу ерда 2013 йили вафот этган собиқ президент Уго Чавес қабрини зиёрат қилишни режалаштирган.

Мавзуга оид