Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 6,7 килограмм оғирликка эга чақалоқ туғилди
Хитойнинг Шэньси вилоятида 6,7 килограмм оғирликка эга ўғил бола дунёга келди. Бу ҳақда "Жэньминь жибао" газетаси ёзмоқда.
Чақалоқ 6 март куни Сиань шаҳрида туғилган. Акушернинг маълум қилишича, бу уларнинг туғуруқхонасида дунёга келган энг оғир вазнли чақалоқдир.
Айни дамда бола ва унинг онаси шифокорлар назорати остида.
Гиннесс рекордлар китобига кўра, сайёрадаги энг оғир вазнли чақалоқ 1879 йилда АҚШда туғилган – 9,98 килограмм бўлган бу бола фақатгина 11 соат яшаган. ОАВнинг хабар беришича, Хитойда катта вазнга эга чақалоқлар туғилиши кўп-кўп учраб туради.

Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025