Сўзловчи суратлар: Йўқотилган ва унутилган болалик
5 ёшли болаларнинг аксарияти мактабда таълим олаётган ёки кўчада ўйнаётган бир вақтда Хитойнинг жануби-ғарбидаги кичик Анна Ван катта бувиси ва бувисига ғамхўрлик қилади. У икки кекса аёлнинг ягона боқувчиси ҳисобланади, ҳаётий шароитлар уни шунга мажбур қилган. BoredPanda шу мавзудаги сўзловчи суратлар билан бўлишди.
Анна атиги 3 ойлик пайтида унинг отасини номаълум сабабларга кўра озодликдан маҳрум қилишган, онаси эса бошқа турмуш қуриб, қизини ташлаб кетган. Узоқ Зуин тоғли ҳудудларида артритдан азият чекувчи бувиси ва 92 ёшли катта бувиси билан қолган қизча таом тайёрлаш, уй йиғиштириш ва бувиларига ёрдамлашиш каби вазифаларни ўз зиммасига олишига тўғри келган.
Сахий қўшниси Аннага овқат тайёрлаши учун ўз фермасидан сабзавотларни йиғишга рухсат беради. Хитой ОАВ маълумотларига кўра, қизча бу ишларни бажонидил бажаради ва ўз оила аъзоларига мустаҳкам соғлиқ тилайди. Бироқ суратлар йўқотилган ва унутилган болаликни акс эттиради...
5 ёшли Анна Ван хаста бувиси ва 92 ёшли момосининг ягона боқувчиси ҳисобланади
Кекса бувилари тўшакка михланиб қолгани боис Анна ўзи таом тайёрлаб, уларни овқатлантиради
У уйни йиғиштириш, бувиларини чўмилтириш ва ҳожатхонага чиқишга кўмаклашиш каби вазифаларни ўз зиммасига олган
Оила Хитойнинг жануби-ғарбидаги узоқ Зуин тоғларида жойлашган кўримсизгина уйда яшайди
Анна ҳар куни ўз вазифаларига киришиш учун эрта тонгда уйғонади, унинг на бошқа оила аъзолари ва на қўллаб-қувватловчи дўстлари бор
Анна 3 ойлик пайтида унинг отаси номаълум сабабларга кўра ҳибсга олинган
Онаси тез орада бошқа турмуш қуриб, кичик Аннани бемор бувиларини парвариш қилиш учун ташлаб кетган
У табуретга чиқиб, оила аъзолари учун овқат тайёрлайди
Сахий қўшниси Аннага овқат тайёрлаши учун ўз фермасидан сабзавотларни йиғишга рухсат беради
Бувиси оғир септик артритдан азият чекади, у Аннанинг ёрдамисиз ҳаракатланиши қийин
Хитой ОАВ маълумотларига кўра, қизча бу ишларни бажонидил бажаради ва ўз оила аъзоларига мустаҳкам соғлиқ тилайди
Шунга қарамай, ҳеч бир бола бундай шароитларда яшаши керак эмас
Отасининг сурати - унинг ўғирланган болалигидан қолган ягона ёдгорлик
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
15:31 / 16.03.2024
Тўнғич, ўртанча, кенжа – нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими?
17:00 / 19.02.2024
«Болаларимни ўқитиш учун мардикорлик қилганман» — ота
08:36 / 17.02.2024