Жамият | 11:19 / 11.03.2017
18830
2 дақиқада ўқилади

"Аватар 2" фильми тахминан қачон чиқиши маълум бўлди

Бутун дунё бўйлаб томошабинлар “Аватар” фантастик фильми давомини интиқиб кутишмоқда. Фильмнинг давоми тахминан қачон тақдим этилишини режиссёр Жеймс Кэмерон маълум қилди.

"2018 йилда бу юз бермайди. Биз фильм релизи санасини анонс қилмадик", - дея режиссёрнинг сўзларини келтиради The Hollywood Reporter журнали. "Шуни тушуниш лозимки, гап фильмларнинг экранга босқичма-босқич чиқиши ҳақида кетмоқда. Биз "Аватар 2"ни эмас, балки "Аватар 2", уч, тўрт ва бешни суратга олмоқдамиз, бу кўп серияли лойиҳа", - дея аниқлик киритди у.

Аввалроқ Кэмерон картинанинг тўртта сиквелини суратга олиш нияти ҳақида маълум қилганди. Тахминларга кўра, улардан биринчиси 2018 йилнинг декабрида чиқарилади.

"Аватар" фильми 2009 йилда тақдим этилганди. Картина 3та “Оскар” мукофотини қўлга киритган. "Аватар" тарихдаги энг тижорат жиҳатидан омадли фильм саналади. Ундан тушган даромад 2,7 миллиард долларни ташкил этди.

Мавзуга оид