Жаҳон | 16:58 / 29.03.2017
5875
1 дақиқада ўқилади

Фото: Буюк Британия Brexit ҳақидаги мактубни Брюсселга етказди

Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Дональд Туск Brexit жараёни бошлангани ҳақидаги огоҳлантирувчи мактубни қабул қилиб олди.

Туск твиттердаги саҳифасида ушбу хатнинг етказилиш жараёни тасвирланган суратни намойиш этган.

Мактуб мамлакатнинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Тим Барроу томонидан Брюсселда Дональд Тускка топширилган.

Гап Европа Иттифоқи тўғрисидаги Лиссабон келишувининг 50-моддасига мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган билдиришнома ҳақида бормоқда. Унинг қўлланилиши Лондон ва Брюссель ўртасидаги «ажрим» шартлари ҳақидаги музокараларнинг икки йиллик жараёнини бошлаб беради.

29 мартга ўтар кечаси Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй бирлашган қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақида Брюсселни  хабардор этувчи мактубни имзолаганди.

Мавзуга оид