Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай валиаҳди саҳрода қолиб кетган юк машинаси эгасига ёрдам берди
Дубай амирининг ўғли ва валиаҳд Ҳамдон ибн Муҳаммад Ал-Мактум саҳрода қумлар орасига ботиб қолган юк машинаси ҳайдовчисига ёрдам кўрсатди. Валиаҳднинг Instagram тармоғи орқали тақдим этилган видеоси тўрт кун ичида 54 минг мартадан ортиқ кўрилди.
Ҳамдон ўзининг Mercedes-Benz'ига трос улаб, машинани олдинга торта бошлади. Трос бир неча марта узилиб кетди, лекин охир-оқибат юк машинасини "қум тузоқ"дан олиб чиқишга муваффақ бўлинди.
Ҳамдон ибн Муҳаммад Ал-Мактум - Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумнинг ўғли. У 2008 йилдан буён Дубай валиаҳди ҳисобланади. Ҳамдон хайрия ишларига кўп вақт ва маблағ сарфлайди. Шаҳзода дунёнинг энг ҳавас қилгулик бўйдоқларидан бири сифатида эътироф этилади.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025